Ассалому алайкум! Мен меҳмонхона ошхонасида таом беришда ёрдамлашганман. Ошпазлар қайтган таомлардаги тейилмаган (ёки тейилмаганга ўхшаш) нарсаларни (мисол учун: бир меҳмон таомдаги тухумни йемаган бўлса) ёнига йейилиб бўлган нарсаларнинг янгисини қўшиб янгидек қилиб беришади. Тўғрисини айтсам, бунга менинг кўнглим унча тортмайди. Балки ғулуга кетаётгандурман. Лекин мен бир домланинг марузаларида ўзининг боласига ёки ота-онасига беришни хоҳламайдиган таомни ошпаз бошқаларга тайёрлаб берса, топаётган пули ҳаром деб эшитган едим. Мен иложи борича тейилган нарсаларни ёки тейилганга ўхшаш нарсаларни беришга тўсқинлик қилганман, валлоҳу аълам. Шу ишдан топган пулим ножоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқалардан қайтган таомни “янги” деб сотиш алдовдир. Валлоҳу аълам!