Ассалому алайкум! Мен бир инсонга мошинамни сотдим 9300$га. У менга 200 доллар заклад берди. Мени радардан қарзим бор Эли. Олган закладимни радарга тўладим. Олдиндан режа қилиб қўйган эдим, мошинам сотилса тўлайманман деб. Эртаси куни харидор мошинамни ўзини номига ўтқазиб олди. Бир кундан ошиқ вақт хайдади ва унга мошина ёқмади. Ва берған ақлини талаба қилди. Мен унга 9100 доллар берган ақлини бердим 200 $ закладимни қайтариб бермадим. Сабаб мен 1 кундан ошиқ мошинасиз пиёда юрдим ва у шартномани бузди. Мен уни бир кун мошина хайдагани учун ва зарарини қоплаш учун 200 $ ақлни ушлаб қолсам бўладими? (Агар у розиман десачи, норозиман десачи)
– Ва алайкум ассалом! Саволга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Машинани нима асосда қайтариб берди? Хиёри шарт билан сотиб олганмиди? Ёки машинада айб борлиги маълум бўлдими? Агар шу иккисидан бирига асосланиб қайтарган бўлса сиз ҳам унинг пулини тўлиқ қайтаришингиз шарт. Агар савдони бузишга асос бўлувчи бирор сабаби бўлмаса, шунчаки сизни машинани қайтариб олишга кўндирган бўлса бу янгидан савдо ҳисобланади, аввалги савдода пулини тўлиқ бериб бўлган бўлса сиз уни истаган нархингизда қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!