Ассалому алайкум! Бир танишим бокиралик хакида билмасдан бир йигит билан зино қилиб қўйипти лекин у йигит ташап кетипти. Анча муддат ўтгандан сўнг ўша танишим бошқа йигит билан танишипти у йигит танишимга яхши кўриб қолганини уйланмоқчи эканини айтипти ва танишим эса бир муддат гаплашиб юрипти ва бокира эмаслиги хакида айтипти. У йигит ғалати ахволга тушупти тушкунликка тушип қолди кйн нима бўлгани хакида тўлиқ сўрабти танишим айтиберипти ва у йигит мен сенга барибир уйланаман депти кўз юмаман бу ишинга депти. Мен уйдагиларимга мен қилганман бу ишни деп айтаман хавотир олма ўйланма деб таскин берипти. Танишим қарши бўлипти, у йигит ундай бўлса суньий бокиралик(хозир суньий бокира бўлиб эрга тегаяпти кизлар тиктириб) шунака қиламиз депти. Танишим у йигит билан турмуш қуришга рози. Фақат улар қандай йўл тутишсин йигитни уйдагилари билмаслиги учун.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларга жавоб бериш учун савол берувчи билан кўришиб, суҳбатлашиб кўриш керак. Қилаётган танловлари қанчалик тўғри экани, ота-онага бу туфайли зарар етиш-етмаслигини ўрганиш керак. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!