Ассалому алайкум! Бир ишхонада ишлаб ундан маош олса ва ўша ихшонадаги иш вақтида бир оз бўш қолиб шу бўш вақтида яширинча тарзда бошқа бир даромад келтирадиган ва бу ишхонага боғлиқ бўлмаган ишни қилса, бу одамнинг ишхонадан олаётган маоши ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Иш вақти белгилаб қўйилган бўлса ўша вақт ичида бошқа юмуш билан шуғулланиши жоиз эмас. Шундай қилса ўша вақт учун оладиган ойлиги ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!