Ассалому алайкум! Ман ойлам билан Кореяда истокомат киламан. Алхамдулиллах, халол еб халол ичишга харакат қиляпмиз. Кореяда кўп махсулотларга печенье ва айрим макарон махсулотларига мол ёғини қўшишади. Аниқ билмиман аммо гўштини эмас. 2 та кичкина фарзандим бор уларни бу нарсадан қўлдан келганча узоқлаштиришга харкат қилиб келяпман. Ҳалол сўйилмаган мол ёғидан тайёрланган печенье ёки бошқа махсулотларни еса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ношаръий йўл билан сўйилган молнинг ёғи ҳам гўшти каби ҳаромдир. Валлоҳу аълам!