Ассалому алайкум! Ҳар куни радиода совринли соат деган ўйин ўйналади, саволни жавобини айтиш учун қўнғироқнинг 1 дақиқаси тахминан 4минг сўм, ғолиб бўлсангиз хомийлар томонидан 50минг сўм мукофот беришади, шу пул халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас.
Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!