Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халол касб

04:27 / 18.09.2021 | Алишер Салиев | 915

Ассалому алайкум! Исломни барча фарзларини бажаришга харакат қилиш билан бир каторда банкнинг бевосита рибога пул бериш билан боғлиқ йўналишида ишлашга динимиз қандай муносабат билдиради?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиган намозлари зиммасидан адо бўлади. Рибо ишини қилгани учун рибонинг гуноҳини ҳам олади. Мусулмон киши гуноҳлигини билиб туриб бу ишни қилмайди. Рибо гуноҳи кабира бўлиб, унинг қанчалар оғирлигини қуйидаги ҳадислар баён қилади:

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ.  ورواه الإمام أحمد في المسند 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”, дедилар».
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. 

عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير 

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши ўттиз олти бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар».
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat