Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

20:08 / 05.10.2023 | Шерзод | 627

Ассалому алайкум! Биз ўрганганмизки тахоратда ниятида қайси намозга бўлса шу намозга ўқишлик учун тахорат қилишга ният қилдим деб. Лекин, масалан намоз вақтига хали анча вақт бор, эрталаб кўчага чиқиб кетаётиб тахорат билан чиқаман деган ниятда, шунда тахорат қилишдан олдин нима деб ният қилинади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри ўрганган экансиз. Динимизда қайси намозга таҳорат қилсанг ўшани айтиб ният қиласан – деган кўрсатма йўқ. Ният бу қалбнинг иши. Баданидаги бетаҳоратликни кетказишни мақсад қилишининг ўзи ниятдир. Шу ният билан истаган намозни ўқиши мумкин. Динда бўлмаган ишни ўзига вожиб қилиб олса машаққатдан бошқа нарса бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat