Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга шукур анча йилдан бери намоз ўқийман. 6-7 ой олдин шу нарсани сезиб қолдимки жинсий аъзодан кам миқдорда мазийга ўхшаш ажралма чиқиб турар экан(қора ич кийимда оқ доғларни кўриб қолдим). Соха мутахасисларига учраб маслахат олсам кам миқдорда чиқиши табиий холат дейишди. Саволим шуки бу холатда тахоратим бузилдими ёки хар намозга тахорат олишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Чиққанда таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам!