Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликни (ичувчи) ўғлим номидан адо этиш

Ассалому алайкум! Мани ўғлим ичкиликга берилган, хеч қаерда ишламас эди. ман пенсионер 1миллион 114 ооо сўм пенсия оламан. катта ўғлим закот берди. лекин пулни манга берди укамга деб. ман уни уй рўзғорга, зарурат бўлгани ўғлимни дори дармонига шифокорга ишлатдим(беморлигида) пул закотни нисобига етади. энди ўғлим ишга кирди ишлавотди 2 500 000 сўм ойлик олватди. Аммао катта суммада пули борлигини айтолмайманки, ичкиликдан. бутунлак қутилганига ишонмайман. эндигина 4 ой бўлди ичмиётганига. саволим:-Курбонликни кичик ўғлим(ичувчи ўғлим номидан) адо этсам бўладими? 2) Бултур хам худди шундай бўлиб эди, аммо қурбонлик қилмаган эдим(иккиланган эдим) Унинг учун хам бу йил 2та қўй сўйиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ука нисоб миқдоридаги мулкга эга бўлмаса, яъни закот олишга ҳақдор камбағаллардан бўлса аканинг закотини олиши мумкин. Аммо закот дуруст бўлиши учун у уканинг қўлига мулк қилиб берилиши керак. Сиз закотни ўша кичкина ўғлингизга топширмагунингизча у адо қилинган ҳисобланмайди ва катта ўғлингизнинг мулкилигича қолади.

2). Кичик ўғлингиз токи ўша пулни қўлига олмагунича нисоб эгаси ҳисобланмайди. Нисоби йўқ кишига қурбонлик ҳам вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat