Ассалому алайкум! Тушим(уйқу фалажлиги)да шайтон алайҳиланани кўрдим. У менга ўзи хоҳлаган гапларни айттиришга уриняпти. Гарчи уҳлашдан олдин суннатка амал қилиб уҳласам ҳам. Бундай тушлар кўрмасликни олдини олишнинг иложи борми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай тушлар кўришдан қўрқмаслик керак. Тушга нима кирса ҳам суннатда келган амалларни бажарса инсонга ҳеч қандай зарар етмайди. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. حَدَّثَنِي سُلَيْمَانُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، حَدَّثَنَا الْأَوْزَاعِيُّ قَالَ: حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ أَبِي كَثِيرٍ قَالَ: حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ أَبِي قَتَادَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنَ اللهِ، وَالْحُلُمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ، وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا، فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ».
Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз ўзи қўрқадиган бир туш кўрса, чап томонига туфласин ва унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин, шунда унга зарар қилмайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!