Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умра неча кун давомида

08:37 / 16.10.2023 | Bintu Anvar | 1503

Ассалому алайкум! Умрани 11 ёки 14 кунлик дейишади фирмалар. 1 Саволим шуки, эҳромга киргандан бошлаб сай ва тавоф ва бошқа амалларни қилиб эҳромдан чиқиш неча кун ичида бўлиши керак? Бу ҳақида умуман маълумот топа олмадим. 2 Яна саволим бор умра ва ҳажга барибир маҳрам билан бориш яхши ман укамни маҳрам қилиб олиб кетмоқчиман укам 19 ёш лекин биз ота бошқа она бир опа укалармиз шундай ҳолатда сафарга чиқишга руҳсат борми Саудия Арабистонидан. Баъзилардан эшитдим дин қўмитасидан опа укалигилани тасдиқловчи ҳужжат қилдирасан дийишди бўлмасам умрага кирғизмайди дейишди. Шу гап тўғрими? Ёки бундай ҳужжатсиз ҳам бориш мумкинми умра ва ҳажга?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Умрани адо қилиш учун вақт чегараланмаган. Амалда 2-3 соат ичида умрани бемалол тўлиқ адо қилса бўлади.
2). Она бир ота бошқа укангиз сизга маҳрам бўла олади. Бу учун бирор ҳужжат талаб қилинишини ҳали эшитмаганмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat