Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандсизлик ва талоқ

12:37 / 28.10.2023 | Раъно | 858

Ассалому алайкум! Биз фарзандсизлик ҳамда хўжайиним, ота-оналари рўмол ўрашимга норозиликлари туфайли заксдан ажрашишга ариза бердик. Хўжайинимга дадам энди қизимни талоғини ҳам беринг деганларида, талоқ сўзини айтса арш ларзага келади, шунинг учун айтолмайман, аризага қўл қўйса шуни ўзи ўтади, дебдилар ва бир воқеани эслабдилар: бир неча ойлар олдин яна рўмол ўраш ҳақида гапирганимда жаҳллари чиқиб, мани айтганим бўлади, айтганимни қилмасанг уйингга кет деб бир неча маротаба айтган эдилар. Яшамаслик ниятида кет дедингизми, агар яшамаслик ниятида айтган бўлсангиз 3 мартадан кўп айтдингиз, яшашга рухсат ҳам қолмади деган эдим, хўжайиним менга фарқи ёқ айтганимни қилмасанг кет деб яна кўп марта айтгандилар. Шу воқеани эслаб, ўшанда қизингизнинг ўзи талоқ тушди деб айтган дебдилар. Лекин бу воқеадан кейин яна яшаб кетгандик. Шу гапдан сўнг дадам “Агар ҳозир сизларни закс ажратса, талоқ тушадими“ деб сўрабдилар ва хўжайиним ҳа деб жавоб берибдилар. Бундан олдин ҳам хўжайиним менга ўранган хотин керакмас, қарор қилиб бўлдим яшамайман дегандилар. Устозлар, илтимос жавоб беринглар, бизга талоқ тушганми ёки талоқ сўзини айтмаганлари учун тушмаганми? Агар тушган бўлса иддани қачондан ҳисоблайман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! сўнг дадам “Агар ҳозир сизларни закс ажратса, талоқ тушадими“ деб сўрабдилар ва хўжайиним ҳа деб жавоб берибдилар” деб ёзибсиз. Ҳақиқатда шу гапни айтган бўлса ЗАГСдан ажрим олишингиз билан талоқ тушади. Агар ҳолат сиз ёзганингиздан бошқача бўлса ҳукм ҳам бошқача бўлиши мумкин. Афзали бу масалаларни жонли мажлисда аҳли илм ҳузурида кўрилишидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat