Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох ва махр

19:13 / 20.12.2022 | Sadoqat | 1619

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқишимдан олдин махр хақида унчалик тушунчага эга эмас эдим. Никохимизни уқилишида хам фақат қайнонам ва онам бўлишган ва никохимизни ўқиган домла. Домла никох ўқиганларида гувохлик қиласизми деб онам ва қайнонамга савол бермаганлар. Махрга нима сўрайсиз деб менга савол хам бермаганлар фақат никохни ўқиб розимисиз дедилар ха дедим кейин куёв битта узук тақдилар қўлимга шу билан тугатишди. Саволим 1. Гувохлар етарли бўлганми гувохлик қиламиз дейишмаса хам никохимиз ўтганми? 2. Махрга нима хохлашимни сўрашмаган битта узук тақишган лекин мен у узукни хохламаганман хозир хам ёқтирмайман турмуш ўртоғимни махрлари қабул бўладими ёки мен хозир хам махр сўрашга хаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтади.

2). Маҳр номланмаган экан. Сизга маҳр мисл бериши вожиб.

«Маҳри мисл» ўша юртда, ўша замонда бошқа келинларга одат бўйича қанча маҳр бериш жорий бўлиб турган бўлса, ўша миқдордаги маҳрдир.

سُئِلَ ابْنُ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنْ رَجُلٍ تَزَوَّجَ امْرَأَةً وَلَمْ يَفْرِضْ لَهَا صَدَاقًا وَلَمْ يَدْخُلْ بِهَا حَتَّى مَاتَ، فَقَالَ: لَهَا مِثْلُ صَدَاقِ نِسَائِهَا لَا وَكْسَ وَلَا شَطَطَ، وَلَهَا الْمِيرَاثُ وَعَلَيْهَا الْعِدَّةُ، فَقَامَ مَعْقِلُ بْنُ سِنَانٍ الْأَشْجَعِيُّ فَقَالَ: قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَرْوَعَ بِنْتِ وَاشِقٍ مِثْلَ الَّذي قَضَيْتَ، فَفَرِحَ ابْنُ مَسْعُودٍ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан бир аёлга уйланиб, унга маҳр тайин этмаган, у билан қовушмай туриб вафот этган киши ҳақида сўралди.
Шунда у киши:
«У аёлга ўз аёллари маҳри мислича маҳр берилади. Кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Унга мерос ҳам берилади. Унга идда ўтириш вожиб бўлади», дедилар.
Шунда Маъқил ибн Синон ал-Ашжаъий туриб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Барваъа бинту Вошиқ ҳақида сен чиқарган ҳукмга ўхшаш ҳукм чиқарган эдилар» деди.
Ибн Масъуд бундан хурсанд бўлди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Маҳрни зикр қилмасдан, уни нафий қилиб, мол бўла олмайдиган нарса ила, жинси ёки сифати номаълум нарса ила қилинган никоҳ дурустдир.
Бу жумлада маҳрга боғлиқ беш хил ҳолат ҳақида сўз бормоқда:
1. Маҳрни зикр қилмай, у ҳақда бирор оғиз ҳам гапирмай тузилган никоҳнинг жорий бўлавериши. Чунки никоҳга амр қилинган оятда маҳр зикр қилинмаган.
2. Маҳрни нафий қилиб, яъни «орада маҳр йўқ», дея келишилган никоҳнинг собит бўлиши.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади:

 لاَّ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِن طَلَّقْتُمُ النِّسَاء مَا لَمْ تَمَسُّوهُنُّ أَوْ تَفْرِضُواْ لَهُنَّ فَرِيضَةً

«Агар хотинларни, уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб, талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ» (236‑оят).
Маҳр аталмагандаги талоқ жоиз бўлганидан кейин, маҳр аталмай қилинган никоҳ ҳам жоиз бўлади. Чунки талоқ фақат саҳиҳ никоҳгагина тушади.
3. Маҳрга мол бўла олмайдиган нарсани атаб қилинган никоҳнинг ҳам жоизлиги. Мисол учун, бир мусулмон бир муслимага уйланаётиб, маҳрга хамр ёки чўчқа бераман, деган бўлса ҳам никоҳлари ўтаверади. Улар маҳрга аташ мумкин бўлмаган нарсани атаганлари учун, бу – худди ҳеч нарса атамаган билан баробар бўлади.
4. Маҳрга жинси номаълум нарсани атаб қилинган никоҳнинг ҳам жоизлиги. Мисол учун, куёв: «Келиннинг маҳрига кийим ёки тақинчоқ бераман», деди. Қай турдаги кийим ёки тақинчоқлиги номаълум. Бу ҳам ҳеч нарса атамаганга ўхшаш, бўлаверади.
5. Маҳрга сифати номаълум нарсани атаб қилинган никоҳнинг ҳам жоизлиги. Мисол учун, куёв: «Маҳрга сигир бераман», деди-ю, қай сифатдаги сигир беришини айтмади.
Аммо, бундай никоҳлар бўлаверади, дейиш эр маҳр бермай кетаверади, дегани эмас. Балки, никоҳ боғланади, ундан кейинги муносабатлар зино бўлмайди, деганидир. Никоҳ ақди дуруст бўлаверади, аммо аёлнинг маҳр ҳаққи поймол бўлмайди, эрга маҳр бериш фарзлиги ўз ўрнида тураверади. Бу ҳолатларда, аввал айтиб ўтилганидек, ўша нарсаларнинг ўртачаси ёки қиймати миқдоридаги «маҳри мисл» вожиб бўлади.
Бунда нарсанинг ўзини ёки қийматини бериш куёвнинг ихтиёрида. Келин унинг берганини олишга мажбур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat