Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр

20:16 / 18.11.2023 | Akramjon | 1267

Ассалому алайкум! Уйланганман 1 йил бўлди никох ўқилганда махрни 10 г тилло деб белгиланган эди имконим йўқлиги сабабли хали махрни беролмадим. Аёлим махрни сўраб қолди 10 г тиллани миқдорида пул беришимни сўради. Лекин бирданига хаммасини беришга маблағим йўқ, бўлиб-бўлиб берсам бўладими? Илимсизлик килиб келишолмай қолиб 2-сига никох ўқитгандик. 2-марта никох ўқитганимизда 1-қўйилган махр эвазига никох боғланданди. Бу учун хам яна 10 г тилло махрини бераманми ё биринчиси кифоями?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрни қачон бериш келишилган бўлса ўша муддатдан кечиктирмай беришингиз шарт. Муддатидан ўтказиб юборсангиз ҳаққини бермаётганингиз учун гуноҳкор бўлиб бораверасиз. Бўлиб-бўлиб беришингизга рози бўлса ўз хоҳиши. Иккинчи ўқитилган никоҳ учун алоҳида маҳр берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat