Ассалому алайкум! Яқин дугонам номидан савол: Мен турмуш ўртоғим кўп ҳиёнат қиганлари учун Аллоҳ номи билан қасам ичганлар агар сен билан битта никоҳда бошқа аёлниям никоҳласам ўша куни менга харомсан деганлар. Яна бошқа аёллани никоҳига обтилар бунда талоқ тушганми эримга энд ўртамизга талоқ тушган десам мен қасам бузганим учун кафоратни тўладим дедилар агар кафоратни кимгадир садақа қилса талоқ тушмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Эрингиз “агар сен билан битта никоҳда бошқа аёлниям никоҳласам ўша куни менга харомсан” деб бошқа аёлни сиз билан никоҳда жамлашни талоққа шарт қилиб қўйган. Шарт топилиши билан орага талоқ тушган. Эрингизнинг каффорот ҳақидаги гапи нотўғри. Валлоҳу аълам!