Ассалому алайкум! Сизлардан маслихат сўрамоқчи ман изн берсангизлар. Ман шифокор (невролог) яқинда тугатим. Ман Ўзбекистондан эмас, қўшни давлаттанман. Бизга деярли хамма яхши иш жойларда коррупция, буни хамма билади. Бирор яхши иш жойга ишлашга кириш учун хаммаси пул талаба қилади, буни давлат ходимларни билишади. Яхши давлат иш жойларда ишга жойлашиш учун пул талаб қилишади, маош жуда оз. Фақат маош билан яшаса етмайди, шунинг учун беморлардан пул олишади, врачлар беморлардан пул олишини главрачлархам, хамма билади, собранияларда главрач ўзи айтади беморлардан кўнглидан чиканини рози қилиб пул олсараринг бўлади лекин мажбурламастан. Россияда иш борекан касбим бўйича, маош яхши, лекин у давлатларда жумъа намозини ўқишка, иш вақтида намоз ўқишка рухсат беришмас экан, кегин бегона давлата аёл қизларди кўпи авратини очиб юришади, гунох ишлардан ўзимди саклайман, лекин барибир кўз тушади. Холи уйланмаганман уй шароит йўқ. Сизлардан маслахат сўрайман нима қилишим керак: 1. Пул бериб брорта яхши давлат ишхоналарда ишка жойлашайми?(Ишка жойлашсамхам беморлардан пул олиш керак булади маош етмайди)? 2. Четелда (Россия) бориб ишлайми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз санаб ўтган ишлар - пора бериш, намоз ўқимаслик ва номаҳрамларнинг авратига қараш кабиларнинг барчаси шариатимизда таъқиқланган. Сиз ўз касбингиз бўйича ишланг. Фақат тадбирли бўлинг. Ҳаромга тушиб қолмаслик чораларини кўринг. Имконини топиб ўз юртингизда порасиз ишга киринг ёки четда ишласангиз намозларни қолдирмай, назарингизни ҳаромдан асраб ишланг. Ҳозирги фитна замонда ҳамма ҳам сиз каби мушкул вазиятда.
عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( إن من ورائكم أيام الصبر ، الصبر فيهن كقبض على الجمر للعامل فيها أجر خمسين قالوا : يا رسول الله أجر خمسين منهم أو خمسين منا . قال : خمسين منكم ) قال الهيثمي رواه البزار والطبراني
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними ёки биздан эллик кишиними ё Расулуллоҳ” дедилар. У зот “Сиздан эллик кишини” дедилар. Баззор ва Табаронийлар ровояти. Валлоҳу аълам!