Ассалам алайкум Шайҳ Ҳазратлари!!!Мен сиздан келажак ҳаётимга муҳим болган маслаҳат сорамоқчи эдим.Мен хозирда хорижда 1ярим йилдан бери оқишдаман. келишимдан олдин бир оқишдаги синфдошимда конглим бор эди. муаммо шуки унчалик калта киймасада тор либосда ва ромол(ХИЖОБДАН) Узоқда эди лекин одоби анча мунча хижобдаги қизлардан яхшироқ эди ва менда ҳам конгли бор эди ҳамда 5 вақт болмасада кунлик намоз оқир эди. лекин у вақтлар хали хидоятга келмаган эдим. мана 1 йилдан бери Аллоҳни ибодатига кирганман динимизни органмоқдаман. Юртимизга 2 йилдан кейин қайтаман. Ва келин танлашим керак болади ва менда икки хил ёл бор бири оша хозирҳам конглим бор қизга совчи қойиш ёки озимни достимнинг тақводор ва Хижобдаги мени деарли танимайдиган, менҳам унчалик танимаган синглисига совчи қойиш. қайсинисини танлай хозир иккаласидан ҳам хабарим ё'қ аслида. тойгача гаплашмасликка қарор қилганман. бир бирига болган конгил болса ва кейинроқ хижобга киргизиш иложиси болган қизми ёки аввалдан хижобда болган қизми? Шу вақтда бир савол Қиз болага неччи ёшида хижоб фарз болади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қиз бола балоғатга етганидан, яъни, ҳайз кўришни бошлаганидан ҳижоб фарз бўлади. Иккинчиси, келин танлашда асосий эътибор диндорлигидир.