Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнами васияти

14:49 / 27.11.2023 | Фарохат | 352

Ассалому алайкум! Қайнам хозир оғир ахволда болницада. Бисотида битта мошинаси бор шуни “мен ўтсам мошинамни сотиб 3.7.20.40 йилимни қилинглар” деб васият қиляпти. Лекин мен аза 3 кун десам сиз вохобийсиз унақамас дияпти. У хақида Шайх хазратларини ибодат исломия китобидан ўқиганман десам хам унамаяпти. Мен шу васиятни бажармасам гунохкор бўлмиманми? Ундан кўра қарзларига ўқимаган тутмаган рўзаларига ёки уй рўзғорларига невараларига ишлатсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Кишининг бундай васияти бажарилмайди. Инсон агар вафот этса унинг қолдирган мол-мулки шариат кўрсатмаларига кўра меросхўрлар ва васият қилинганлар (агар бўлса) ўртасида тақсимланади. Бунинг ўз қонун-қоидалари бор. Бордию сиз шу ишга бош бўлишингизга тўғри келиб қолса ўзингизча бирор иш қилиб қўймасдан дарҳол аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat