Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилам бузилиб кетиши мумкин!

00:00 / 13.10.2008 | eski savollar | 3452
Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари! Сизнинг динга қилаётган ҳизамтларизга Оллоҳ ажру мукофотини берсин иншоллоҳ! Менинг сизга саволим оилавий масала бо'йичадир. Менинг уйланганимга 1,5 йил бо'лди. То'йимдан 3 ойдан кейин аёлим ҳомиладор бо'лди. Лекин Оллоҳнинг иродаси экан ҳомила 2 ойлигида нобуд бо'лди. Сонгра 5-6 ой о'тиб Оллоҳнинг инояти билан аёлим яна ҳомиладор бо'лди. Врачлар бунисини эҳтиётроқ қилилар аввалгиси тушиб қолгани учун бунисини ҳам ёқотиб қо'йиш ҳавфи бор, дейишди. Шундан кейин аёлимни асраб авайлаб юрибман. Уй юмушларига ҳам о'зим қарашвамман. Онамлар ҳам эҳтиёт қиляптилар, фақат орасида гапириб қо'йватдилар келин қилиб роҳатини ко'ромаябман, биза пайтда бизлар иккиқат ҳолимизда уйдаги ҳамма юмушларни қилардик ва шунга уҳшаш ҳар ҳил майда гаплар. Аёлим ҳозирги ҳолатда та'сирчан бо'либ қолган, сал нарсага сиқилвуради ва манга кириб йиг'лийди. Буёқда эса онамлар манга майда чуйдаларни гапириб юрадилар. Ман онамларни тушунаман, уларниям ҳасталиклари бор, қандли диабет билан кассалланиб қолганлар. Уларгаям тушунтираман, аёлимгаям. Лекин ҳечам муросага келтиролмаяпман. Аёлим 5 кун бо'лди уйига кетган. Бошида қаршилик қилувдим, лекин эсон омон боламизани туг'иб олсин деб руҳсат бердим уйида ётишига. Энди ҳозир яшашимизга уй қидирвамман. О'зи барибир ко'чишимиз керак, чунки оилада то'нг'ич фарзандман. Мандан кейинги укам уйланиш ёшига аллақачон этиб бо'лган. Лекин режамда укамни уйлантириб кейин уйдан ко'чиш эди, ҳозир ҳамма режаларим о'згариб кетди. Бу ёқда отам ҳам ҳотинни эпломаяпсан, ойинг онамларни атрофларида парвона эди. Сани ҳотиниг бо'са гап қайтарсаям индамисан, дейишдан бошқасини этмайдилар. Ман отамга, адажон ҳеч бумаса сиз онамларга этиб қо'йинг майда гапларни этмасинлар, о'злариниям келинлариниям қийнаватдилар десам, улар сани ҳотининг шунақа қиватди, у о'зиниям боласиниям, ойинниям о'йламаяпти деяптилар. Бу кетишида қайнона келин юз ко'рмас бо'либ кетишлигиси ҳам ҳеч гап эмас. Шуни олдини олиш учун ва бундан буёг'ига қандай ё'л тутишим кераклигини менга ёзиб юборсангиз, Шайҳ ҳазратлари! Оллоҳ сиздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Аёлингизга насийҳат қилиб туринг. Ота-онани ҳурматини яна ҳам зиёда қилаверинг. Кўпчилик сизнинг ҳолатингизда.

Топ рейтинг www.uz Openstat