Ассалому алайкум! 1. Ман китобларда қизларга тоғаси ва тоғасини ўғли маҳрам бўлади деб ўқиганман. Шунда онамнинг тоғаси ва тоғасининг ўғли онамга маҳрам бўлади. Саволим шундан иборатки онамнинг тоғаси ва тоғасининг ўғли манга ҳам маҳрам бўладими? 2. Аёлларга узурли ҳолатда фақат Аллоҳни зикр қилиш ва Расуллуллоҳга саловат айтишгина мумкин экан. Энди шу узурли вақтимизда саливат ва истиғфорларни овозимизни чиқириб айтсак ҳам бўладими ё фақат қалбда айтиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри ўқиган экансиз. Сизга тоға маҳрам. Аммо тоғанинг ўғли номаҳрам.
2). Овоз чиқариб айтса бўлади. Бунга ҳеч монелик йўқ. Валлоҳу аълам!