Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расмли кўрпа

06:40 / 21.08.2018 | Abdurahim | 2199
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир диндан хабари бор танишим менга бир буюм (кўрпа) ҳадия қилганди. Унда катта бир ҳайвонни сурати бор. Сизларга келган саволларнинг бирида бундай буюмлардан фойдаланиш жойиз эмас деб ўқидим. Мен бу буюмни нима қилай? Сотиб юборсам менга пули ҳалолми? Янги буюм, ташлаб юборсам увол эмасми? Яқинларимдан бирига ҳам беришни истамайман чунки исломда ман этилган нарсани яқинларимга ҳам раво кўролмайман. Лекин менга шу совғани берган инсон ҳам у қадар бегона эмас яқиним. Исломдан менда кўра 100 баробар илми кўп бўлган инсон ўзига раво кўрмай, ўзидан узоқлаштириш учун менга олиб келганидан ўзига раво кўрмаганини менга раво кўрганидан жаҳлим чиқди. Баъзида қайтариб ўзига ҳадия қилсаммикин деб ўйлаб қоламан. Нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расми йўқ матодан жилд кийдириб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat