Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сени сабаблари ичида турғизганида тажридни ирода қилишинг махфий шахватандр, Аллоҳ таоло сени тажридда турғизиб қўйганида сабабларни ирода қилишинг олий химатдан қулашингдир. Аллоҳ бизни қайси мақомга қўйганини қандай биламиз?
– Ва алайкум ассалом! Доимий юмушингиз ризқ сабабларини қилиш бўлаётган ва бунда яхши самарага эришаётган бўлсангиз бу сизнинг мақомингиз сабаблар олами эканини билдиради. Аксинча, асосий юмушингиз ибодат ва шариат учун ҳизмат бўлаётган ва бунда яхши натижаларга эришаётган бўлсангиз бу сизнинг мақомингиздир. Хуллас, бардавомлик ва самара - мақомнинг аломатидир. Валлоҳу аълам!