Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мошинани биттадан кўп киши ишлатса

13:35 / 13.12.2023 | Мirzobek | 550

Ассалому алайкум! Кореяда студентмиз, 4 киши бўлиб битта мошина олмоқчимиз. Мошина нархи тенг тўртга бўлинади. Орамизда фақат бир киши мошина ҳайдаб билади, қолганларнинг мошина олишдан мақсади мошина ҳайдашни ўрганишдир. Мошина ҳайдаб биладиган киши мошинани ойда 20 кун давомида ҳайдаса, қолган 10 кунда мошина ҳайдашни ўрганмоқчи бўлган 3 киши мошинани ҳайдайди. Яъни мошинани бир ойда тўлиқ ҳар куни бир киши ҳайдамайди. Кореяда қонучилик бўйича мошинанинг суғурта пули йилда бир марта эмас, ҳар ой тўланиши керак. Савол: мошинани бир ойлик суғуртаси қандай бўлакларда тўланади? Ким суғуртанинг қанча қисмини тўлаши керак? Суғурта нархи тенг бўлиниши керакми ёки 20 кунлик суғуртани бир киши қолган 10 кунликни 3 киши тўлайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мажбурий суғурта мулк эгаларининг бўйнига уларнинг ҳиссаларига кўра тушади. Ундан кимдир кўпроқ, кимдир камроқ фойдаланишининг бунга таъсири йўқ. Истасангиз ўша кўпроқ фойдаланувчидан ижара ҳақи олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat