Ассалому алайкум! Шароит бўлмаса 1. Тахоратни бир жойда олиб, оёқларни 2-қаватга чиқиб яъни бошқа жойга чиқиб ювиб тахоратни якунлаш мумкинми? 2. Бир тахоратни икки жойда олиш мумкин бўлса оралиқдаги вақти қанча бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин.
2). Таҳоратда пайдарпайлик, яъни таҳорат асносида бошқа ишлар билан машғул бўлмаслик суннатдир. Оёқни бошқа жойда ювмоқчи бўлса ва суннатнинг ҳам савобини олмоқчи бўлса ювилган аъзо мўътадил ҳавода қуриб қолишига қанча вақт кетса ўшанча вақтдан ошириб юбормасин. Ундан ошиб кетса суннатни тарк қилган бўлади, аммо таҳорати дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам!