Ассалому алайкум! Менинг бир дугонам "томоқ оғриганда таҳорат олиш мумкинмас гуноҳ бўлади унинг ўрнига ёстиққа икки қўлни уриб бир-бирига тирсаккача ишқалаш керак" деди. Мен "Таяммум"ми десам йўқ деди. Дадам хам буни хато дедилар. Орадан вақт ўтиб яна шу гап очилди. Мен бу хато экан десам йўқ буни менга опам айтганлар қолаверса китобда ҳам ёзилган деди. Унинг гапи ростми?
– Ва алайкум ассалом! Унинг гапи нотуғри. Валлоҳу аълам!