Ассалому алайкум! Нафл рўза тутаман деб ухлаб қолдим бомдод намози вақти бўлди, мен бомдод намози вақти чиққунга қадар саҳарлик қилиб оғизни ёпиб олсам бўладими ёки бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Саҳарликни бомдод намози вақти киргунча қилиш керак. Рўза бомдод вақти кириши билан то қуёш ботгунича тутилади. Рўзангиз дуруст бўлиши учун еб-ичишни бомдод вақтигача тўхтатишингиз лозим. Валлоҳу аълам!