Ассалому алайкум! Мени қизим рўза тутаман деяпти. Мактаб, ундан кейин курслари билан чарчаб қоладими деб қўрқаман. Рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун, охирида 3 кун тутса ҳам ўтади деб эшитгандим. Шундай қилсам бўладими? Шунақа қилса ҳам рўза тутган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етган бўлса ва шаръий узри бўлмаса, рамазон ойининг бирор кунини қолдирмай рўза тутиши фарз. Валлоҳу аълам!