Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

08:44 / 20.12.2023 | Dilfuza | 630

Ассалому алайкум! Қайнонам чет давлатда ишлайдилар биз хўжайним билан биргаликда турамиз. Кўпчилик қариндошлар биздан қарз сўрайдилар ваҳоланки(улар пулга жудаям муҳтож инсонлар эмас) ҳам кўпчилиги қарзларни жуда чўзиб ёки бермай кетадилар. Хўжайним қачон ўзим ойлигим рўзғоримдан ортса бошқаларга қарз бераман онамникидан эмас деб айтадилар. Шу фикрлари тўғрими гуноҳкор бўлмаймизми? Яна саволим қайнонам мусулмон бўлмаган қарияга қарайдилар. Бу ҳам гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Қайнонангизнинг пули сизнинг қўлингизда омонат. Унинг рухсатисиз бировга қарз сифатида бериб юбора олмайсиз. Оғир муҳтожлик ҳолатида бўлмаган кишилар қарз сўраб келсалар уларга рад жавобини беришда сизларга ҳеч қандай гуноҳ йўқ.

Шариатда қарз беришнинг жоизлиги 

القرض جائز بالسنة والإجماع، فإن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ استقرض بكراً من الإبل، ورد جملاً خياراً، وقال: إن من خير الناس أحسنهم قضاء رواه البخاري

Қарз бериш суннат ва ижмоъ билан собит бўлган, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам урғочи туяни қарзга олиб, эвазига яхши эркак туя берганлар ва «Одамларнинг яхшиси қарзини чиройли тарзда адо қилувчисидир», деганлар.

Қарз беришнинг фазилати

Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай деган:

وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا 

«...ва Аллоҳга «қарзи ҳасана» беринглар...».
Қарз сўзининг маъноси жуда кенг бўлиб, ўзгаларга фойда етказиш ҳам қарзи ҳасананинг жумласига киради.

القرض قربة يتقرب بها العبد إلى الله سبحانه لما فيه من الرفق بالناس والرحمة بهم، وتيسير أمورهم، وتفريج كربهمقال صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَمن نفس عن مسلم كربةً من كرب الدنيا، نفس الله عنه كربةً من كرب يوم القيامة، ومن يسر عن معسر، يسر الله عليه في الدنيا والآخرة، والله في عون العبد ما دام العبد في عون أخيه رواه مسلم

Қарз бериш бандани Аллоҳ таолога яқин қиладиган амаллардандир, чунки унда одамларга раҳм-шафқат қилиш, уларнинг ишларига енгиллик бериш, ғамларини аритиш бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бир мусулмоннинг дунёдаги ғамларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг Қиёматдаги ғамларидан бирини аритади. Ким қийналиб қолган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унга енгиллик қилади. Модомики банда биродарининг кўмагида бўлар экан, Аллоҳ унинг кўмакчиси бўлади». (Муслим ривояти).

وقال صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَما من مسلم، يقرض مسلماً قرضاً مرتين، إلا كان كصدقتهما مرة رواه ابن ماجه 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон кишига икки бор қарз берса, иккала берган қарзини бир мартада садақа қилган бўлади», дедилар.
Ибн Можа ривоят қилган.

وقال صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَكل قرض صدقةرواه الطبراني بإسناد حسن 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир қарз садақадир», деганлар.
 Тобароний ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat