Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки яқинда ўғил фарзандлик бўлдик. Яхши ниятлар билан исмини Саид Муҳаммад деб қўйдик. Унинг келажакда шайх Ҳазратларига ўхшаган динга хизмат қиладиган етук олим бўлишини, Аллоҳдан қўрқадиган, ибодатли ва тақволи бўлишини ният қиламиз. Маслаҳат берсангизлар тарбиясини нимадан бошлаш керак ва нималарга эътибор бериш керак? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳам Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг ота-оналари қилган ишларни қилинглар. Валлоҳу аълам!