Ассалому алайкум! Акам касал бўлиб қолдилар. Анализларим яхши чиқса бир жонлиқ сўйиб ўзимга ақиқа қиламан деб ният қилган эканлар. Ёшлари 40 да. Ёшликларида ақиқа қилинмаган экан. Анализ натижалари ёмон чиқди. 1. Чақалоқликда ақиқа қилинмаган бўлса катта ёшда ўзига ўзи ақиқа қилса ҳам бўладими? 2. Юқорида акамни қилинган ниятлари назир бўлиб қолдими? 2. Агар назир бўлиб қолган бўлса назирга 1 та қўй, ақиқага яна 1 та қўй сўйиш керакми? 3. Назир ва катта ёшли одамни ақиқасини гўштларининг тақсимоти қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Шарти топилмабди.
3). Ақиқа учун сўйса кифоя. Ақиқа гўштидан ҳар ким ейиши мумкин. Жумладан унинг ўзи ҳам. Валлоҳу аълам!