Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ҳақида

11:54 / 20.12.2023 | Daler | 864

Ассалому алайкум! Мен Қуръондан бир икки оятларда тушунмадим. Яни ҳар бир оятда ҳар хил нарса Мисол қилиб келтирган 1 Биринчи Мусулмон Ким Бўлган (Муҳаммад 6:14 6:163) (Мусо 7:143) (Иброҳим 3:67 2:127-133) (Одам Ато 2:37) ҳар бир оятда ҳар хил Ёзилган Дўзахдагиларни таоми 88.69 37 сураларда ҳар хил жавоб берилган ва шунга ўхшаш Жудда кўп саволарга жавоблар ҳар бир оятда сурада ҳар хил келтирган Қуръонда хато борми ё мен нотўғри Чуняпманми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримда ҳеч қандай хатолик йўқ. Ушбу ояти карималарда назарда тутилган биринчилик нисбийдир. Мутлақ инсоният ичидаги биринчилик эмас, балки ўз замони ва уммати ичидаги биринчиси ёки ўз ўлкасидаги биринчиси экани назарда тутилган. Дўзах аҳлининг таоми эса ояти карима ва ҳадиси шарифларда зикр қилинганларнинг барчасидир. Улар бир-бирига зид-эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat