Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқ

16:24 / 20.12.2023 | Хуршид | 799

Ассалому алайкум! Мен озиқ овқат дўкони савдосини юритаман. Дўконимга хар-хил фирмалардан таварлар олиб келиб берилади. Бир ойлар олдин битта оптомшик танишимга тавор юбориш бўйича телефонда закас қилган эдим, у хам такси орқали юборган эди. Танишим юборган нарсаси нархини қарз қилиб дафтарига ёзиб қўймаган экан. Мен хам дўконда ўзим ўтирмаганим учун нима келганини, қанчалик тавар келганини билмаябман. Энди у хам мен хам нима қилишни билмаябмиз, мен олиб сотганим рост, лекин нима, қанчалик тавор олиб сотганими билмайман. Шу ҳолатда нима қилсак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша молни қабул қилиб олган кишидан сўранглар. Бор имкониятингизни ишга солиб бунга аниқлик киритишга ҳаракат қилинглар. Ҳеч иложи бўлмаса таҳмин қилиб келишинглар ва мабодо бир-бирингизнинг ҳаққингиз ўтиб кетган бўлса ўшанга рози бўлиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat