Ассалому алайкум! Бир дўстимниинг 3 нафар фарзанди бор. Аёли пулини ўғирлаб қўяр экан, қандай йўл тутишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Пулни ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга беркитишни ҳамма ҳам эплайди. Сиз савол йўллашдан мақсадингиз аёлга нисбатан қандай чора кўриш бўлса керак. Эрининг пулини ўғирлаётган аёлга аввало нафақасини тўла-тўкис қилиб қўйиш керак. Токи хотиннинг ҳаққи эрда қолиб кетмасин. Шунда ҳам ўғирлик қилса ана унда панд-насиҳат қилиш, тергаш ва назоратни кучайтириш керак. Валлоҳу аълам!