Ассалому алейкум! Ҳозирда фақат бомдодни ўқийман, 5 маҳалга ота-онам қўйишмаябди. Ўқишга кириб ол, кейин ўқийсан дейдила, мен 16 ёшдаман ва балоғатга етганимга 2 йил бўлди, бомдодни ҳам бошлаганимга ярим йил бўлди мен шу 1 ярим йиллик бомдодни қазоларини ҳозирги номозимни суннатини ўрнига ўқиб узсам бўладими ва мен 5 маҳал ўқимасам ҳам олдинги йилларникини қазо қилиб ота онам йўқ вақтлари пешин аср ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қазоларингизни имкон борича тезроқ тугатиб олинг. Суннатни ўрнига эмас бошқа лағв ишларингиз ўрнига ёки уйқуйингиздан бир неча дақиқа камайтириб қазо ўқинг. Чунки суннат намозларнинг ажри жуда улуғ. Улардан қурқ қолманг. Ота онангиз қаршиликларига келсак, улар билан тортишиб ҳам бахслашиб ҳам кўрсатиб ҳам айтиб ҳам рухсат сўраб ҳам ўтирмасдан индамасдан 5 маҳал намозларни ўқийверинг.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ).
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!