Ассалому алайкум! Баъзида намознинг охирида Аттаҳийятдан кейин саловотларни айтаётганда биринчи «Аллоҳумма солли аъла…» ни айтгандан кейин «Аллоҳумма барик аъла..» ни айтган ёки айтмаганимни билмай қоламан. Шу пайтда «Аллоҳумма барик аъла..» ни бошқаттан айтсам ҳам бўладими ёки айтмасдан Роббанани ўқиб саждаи саҳв қилиб намозни тугатайинми? Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Саловатни бошқаттан айтса бўлади. Валлоҳу аълам!