Ассалому алайкум! Биз синфдошлар уйланаётган дўстимизга тўйдан олдин маслаҳат ошида ҳамма 25 доллардан тўёна йиғишга келишдик ва 25 доллар топа олмаганимиз сабаб 2 киши битта қилиб 50$ баъзилар 4 киши битта қилиб 100$ бердик сўм бермадик фақат доллар бердик мақсад доллар бериб доллар олиш рибо бўлиб қолмасин дедик шу ишимиз тўғрими агар нотўғри бўлса қандай қилсак тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Рибо бўлиб қолмаслиги учун 25 доллардан кам ҳам кўп ҳам берманглар. Тўрт киши пул ташлаб 100 долларлик банкнота сотиб олишса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!