Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аросат

12:17 / 22.10.2015 | BBUUNNYYOODDJJOONN | 4455

Ассаламу алайкум! Аросат сўзининг маъноси нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аросат сўзи Қуръони Каримда «Аъроф» калимаси билан келган. «Аъроф» калимаси араб тилида «баландлик», «юқори жой» деган маъноларни англатади. Араблар хўрознинг тожини ҳам «араф» дейдилар. Қуръондаги суранинг «Аъроф» деб номланишига сабаб эса унда жаннат билан дўзах орасидаги баландлик жой – девор васф қилинганлигидир. Қиёматда баъзи одамлар «аъроф» деб номланган ўша баланд деворда туриб, у ердан жаннат ва дўзах аҳлларини таниб, улар билан суҳбатлашадилар. Аллоҳ таоло ушбу суранинг 46-оятида марҳамат қилади :
 وَبَيْنَهُمَا حِجَابٌ وَعَلَى الأَعْرَافِ رِجَالٌ يَعْرِفُونَ كُلاًّ بِسِيمَاهُمْ وَنَادَوْاْ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ أَن سَلاَمٌ عَلَيْكُمْ لَمْ يَدْخُلُوهَا وَهُمْ يَطْمَعُونَ۝
46. Ораларида тўсиқ бор. Аъроф устида ҳаммаларини сиймоларидан танийдиган кишилар бордир. Жаннат соҳибларига: «Сизга салом бўлсин!» – дея нидо қилурлар. Тама қилган ҳолларида унга кирмай турурлар.
Яъни жаннат аҳли ва дўзах аҳлининг орасида тўсиқ бор. Бу тўсиқ «Ҳадид» сурасида «девор» деб аталади. Ўша деворнинг номи «Аъроф». Деворлар жуда баланд бўлиб, дўзах аҳли ҳар қанча уринсалар ҳам, ундан ўтиб, жаннатга кира олмайдилар. Баъзи ривоятларда, «Ўша девор устидан боғлар униб, анҳорлар оқиб туради», дейилади. Демак, унинг қалинлиги ҳам хийлагина. Жаннат билан дўзах орасида тўсиқ бўлиб турган баланд ва кенг девор – Аъроф устида одамлар бор. Бу одамлар кимлар экани ҳақида уламолар ўртасида икки хил фикр мавжуд. Биринчиси: улар яхшилик ва ёмонликлари тенг келиб, на жаннатга, на дўзахга ҳукм бўлмай қолган кишилардир. Иккинчиси: пайғамбарларнинг ҳақ даъватларини ўз қавмига етказиб, уларни яхшиликка бошлаган даъватчилар, уламолар ва шуҳадолардир. Ана шу икки маънодан келиб чиқиб, ояти кариманинг охирги «Тама қилган ҳолларида унга кирмай турурлар» жумласига ҳам икки хил маъно берилади. Агар «Аъроф эгалари»ни яхшилиги ва ёмонлиги тенг келиб қолиб, жаннатга ҳам, дўзахга ҳам ҳукм бўлмай қолганлар, десак, жаннатга тама қилиб, кирмай турганлар уларнинг ўзлари бўладилар. Аммо уларни олий мартабали уламо ва шуҳадолар, десак, жаннатдан тамагирлик жаннат эгаларининг жаннатга киришларидан олдинги ҳолатларига ишорадир. Ҳамда «Аъроф эгалари» жаннатга киришларидан олдин уларга «Сизга салом бўлсин!» – деб турган бўладилар.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat