Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшниларимга мендан етаётган озор.

16:18 / 26.08.2015 | Бобур Отажонов | 3057

Ассалому алайкум! Муҳтарам Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари. Бир биродаримизнинг саволини йўлламоқчи эдим. "Қишлоқда яшаймиз. Чорвачилик (новвос бўрдоқичилиги) билан шуғулланаман. Табиийки мол ахлатининг қўланса ҳиди чиқади. Бундан атрофимдаги қўшниларим озор топиб шикоят қилишади. Қишлоқ жойда яшаганимиздан сўнг асосий даромад манбаимиз шу чорвачилик. Бу ишим билан мен қўшниларимга озор етказиб, қўшничилик ҳаққларига путур етказиб, гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми?".


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қишлоқда барча одамлар чорвачилик билан шуғулланадилар. Табиийки ҳамма қатори 1-2 мол-қуйга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Лекин "бўрдоқичилик" дегани бу бир неча молни боқиш деганидир. Шунинг учун ҳамма қатори боқсангиз унга эътироз бўлмайди, лекин ундан ортиғи учун алоҳида чекка жойдан бирор жой қилиш керак бўлади. Қўшиларнинг ҳам эътирози ҳам ўринли. Ўша қўланса ҳидлардан уларнинг озор топиши уларнинг ҳақларини поймол қилиш ва уларга зулм қилиш ҳисобланади. Агар ўша ишдан даромад қилмаганингизда бундай ҳидга ўзингиз ҳам чидамайдиган бўлсангиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлардан бирингиз то ўзи яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди» деган ҳадисларига тушиб қоласиз. Бундай одамларга озор бериб топилган маблағда барака ҳам бўлмайди. 

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يؤذ جاره ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليكرم ضيفه ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليقل خيرا أو ليصمت 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, меҳмонини икром қилсин ва Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, яхшини гапирсин ёки жим турсин” деганлар.  

معاذ بن جبل " قالوا يا رسول الله ما حق الجار على الجار ؟ قال : إن استقرضك أقرضته ، وإن استعانك أعنته ، وإن مرض عدته ، وإن احتاج أعطيته ، وإن افتقر عدت عليه ، وإن أصابه خير هنيته ، وإن أصابته مصيبة عزيته ، وإذا مات اتبعت جنازته ، ولا تستطيل عليه بالبناء فتحجب عنه الريح إلا بإذنه ، ولا تؤذيه بريح قدرك إلا أن تغرف له ، وإن اشتريت فاكهة فأهد له ، وإن لم تفعل فأدخلها سرا ولا تخرج بها ولدك ليغيظ بها ولده 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Қўшнининг қўшни зиммасидаги ҳақлари нимадан иборат я Росулуллоҳдеб сўрашди. У зот : “Агар сендан қарз сўраса, қарз берасан, ёрдам сўраса, ёрдам берасан. Бемор бўлса, зиёрат қиласан. Муҳтож бўлса, берасан, фақирлик кўрса, қўллайсан. Унга яхшилик етса, қутлайсан, мусибат етса тасаллий берасан, вафот топса жанозасига қатнашасан. Унинг изнисиз уйидан шамолни тўсадиган даражада уйингни баланд қилмайсан, унга насиба ажратмасанг қозонингдан чиқадиган ҳид билан озор бермайсан, мева сотиб олсанг унга ҳам ҳадя чиқар, агар чиқармасанг уйинга билдирмай олиб кир. Боласи ғазабланмаслиги учун мева билан болангни ташқарига чиқарма” дедилар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat