Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу исмни қўйса бўладими?

11:52 / 04.09.2015 | Abbos abdullev | 3272

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар мен бир неча бор саволлар йўллаган эдим, аммо жавоблари келмади. Бир акамиз ўғил фарзандли бўлдилар, шунга исм танлашда сизлардан маслаҳат сўраб мурожаат қилдим. У киши ўғилларига “Аълам” деб исм қўймоқчи экан. Шунга шариатнинг ҳукми нима бўлади? Жавоб учун минатдормиз, олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ичида энг севимлиси “Абд” яъни “Аллоҳнинг қули” бўлган. Шунга кўра бандага ўзининг бандалигига лойиқ бўлган исм қўйган маъқул. “Аълам” сифатини одатда Аллоҳ таолога нисбатан “Валлоҳу аълам” деб ишлатилади. Валлоҳу аълам.


Ҳурматли “Abbos abdullev”. Бизнинг архивимизда сиздан келган иккита савол бор экан. Лекин сиз “мен бир неча бор саволлар йўллаган эдим, аммо жавоблари келмади” деб ёзибсиз. Агар бирор техник сабаблар билан келмаган бўлса, саволларингизни қайтадан жўнатинг. Сизни сайтнинг қоидалари билан танишсиз деб ўйлаймиз. Шунинг учун, мабодо сайт қоидаларига хилоф ёзилган саволларингиз бўлса, уларга ҳам жавоб ёзилмаган бўлиши ҳам мумкин. Администратор.

Топ рейтинг www.uz Openstat