Ассалому алайкум! Аллоҳ йўлида эҳсон қилишни ният қилган эдим. Домимизда нариги подезда бир рус аёл 2 та, бири 6 ёш бири 12 ёшлар атрофида ўгиллари билан яшайди. Улар мусулмон эмас. Бир икки марта менда қарз олиб кетган, қўлига пул тушса топганини ичади, болалари билан иши йўқ. болалари ҳар доим қўшнилардан нонга деб пул сўраб юради. Магазинни ёнида туриб одамлар харид қилиб чиққан нарсаларга хавас билан қараб туришади. "Қайси маҳаллада битта етим хор бўлган йиғласа шу маҳаллага барака тушмайди" деган гапни эшитганим учун бу болаларга ёрдам бергим келди. Саволим шуки, шу болалар учун пул берсам онаси ароқ ичиб юбормаслиги учун "продукта" қилиб берсам, шуни савоби мусулмон етимга қилган савоби билан бир хил бўладими? Ёки мусулмон эхтиёжмандларга эҳсон қилсам кўпроқ савобга эришаманми?
– Ва алайкум ассалом! Албатта савоби бўлади. Сиз уларга янада кўпроқ эҳсон қилишингиз керак. Шунда сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўзингизда тирилтирган бўласиз. Қалбларни улфат қилиш учун улкан қадам қўйган бўласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларни улфат қилиш учун мусулмон бўлмаган баъзи бир кишиларга юзталаб туя берганлар. Закот ва садақаи фитр бундан мустасно. Уни мусулмон инсонга бериши шарт. Валлоҳу аълам!