Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ушбу савол бизни анчадан буён қийнайди. Бизнинг оилада Алҳамдулиллаҳ ҳаммамиз 5 вақт намоз ўқиймиз. Менинг дадамлар бази масалаларда ошириб юборадилар. "Динда ҳозирги каби исрофгарчилик ва дабдабали куёв навкар йўқ, бу бидъат” дейдилар ва мени, синглимни тўйида бундай нарсага йўл қўймайман деяптилар. Яна бошқа қариндошларимизни ва ҳатто дўстларимнинг ҳам куёв навкарига юбормаяптилар. Шу ҳақида маълумот берсангизлар илтимос.
Ва алайкум ассалом! Дадангизнинг айтган гаплари тўғри. Шайх Ҳазратлари ҳам шунга тарғиб қилар эдилар. Валлоҳу аълам.