Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқ

08:17 / 02.11.2016 | Alhamdulilloh Musulmon | 3453

Ассалому алайкум! Мен 6 ой олдин аёлим билан қаттиқ жанжал қилиб қолгандик. Ўша вақт мен маст бўлиб, ҳеч нарсани эслолмайман. Эртасига аёлим айтиб берди, мен уч талоқ бериб қўйибман. Менга 3 талоқ тўғрисида тўлиқ маълумот керак.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жумҳури уламолар, шу жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам: «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган. Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламолари: «Бир лафз билан қилинган «уч талоқ»да бир талоқ тушади», деганлар. Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар. Жумҳур, жумладан, ҳанафий мазҳаби бир лафз билан айтилган «уч талоқ»да уч талоқ тушишига кўплаб далилларни келтирганлар. Уларни мисол тариқасида қисқача баён қиламиз. 1. Қуръони Каримда талоқ ҳақида келган оятларда бир лафз билан айтилган «уч талоқ»нинг учта тушишига ишора бор. 2. Уваймир ал-Ажалоний хотини билан мулоъана қилганидан кейин уч талоқ қўйган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишини инкор қилмаганлар. 3. Мусулмон уммати бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига қадимдан ижмоъ қилиб келган. 4. Катта саҳобалардан кўплари ўзларига шу масалада савол тушганда уч талоқ тушиши ҳақида фатво берганлар. 5. Қиёс қилинадиган бўлса, талоқ ҳам мулк ҳисобланади ва унинг эгаси хоҳлаганича тасарруф қилади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat