Ассаламу алайкум! Мен бир аҳли илмнинг “чорва молларининг закоти учун 30 бошга етганда ва боқувда яъни яйловда 6 ойдан кам бўлмаган вақтда боқилиши керак” деганини тушуна олмадим. Биз фақат уйда боқамиз ва чорва молларини ёши яъни 3-4 ойлик бузоқлар ҳам кирадими?
Ва алайкум ассалом! Чорва моллари икки кўринишда бўлади. Бири, йилнинг 6 ойдан кўпроғида адир ва тоғларда, эгаси йўқ ердан ўсиб чиққан майсалардан озиқланади. Уларнинг адади нисобга етса закоти берилади. Иккинчиси, чорава уйда боқилиб, улар сотиб олинга ем-ҳашаклардан озиқланади. Агар уларни семиртириб сотиш мақсадида олинган бўлса, қиймати нисобга етса қийматидан закот беради. Агар сутидан фойдаланиш учун сотиб олинган бўлса, молларнинг ўзидан закот бермайди. Қачон сутидан тушган фойда нисобга етса ўшандан закот берилади. Закот бериладиган чорва молларда 3-4 ойлик бузоқлар ҳам оналарига қўшилиб нисобда ҳисобланади. Валлоҳу аълам.