Ассалому алайкум! Мен савдогарман қарз масаласида озгина тушунмай турибман ўзимди 5500$ қарзим бор бу қарзни шу йили олганман лекин мендан ҳам қарзи борлар бор уларга 2 йилдан ошган фақат қарзни сўрасам бермаяпди қачон сўрасам бераман дейди лекин бермаяпди саволим шуки уларди закот пулимга қўшайми ёки бергандан кейин ўша пулдан закот чиқариб берсам бўладими? 2). Бозордан бир тавар олган эдим бошида сўраганимда ўғирланмаган деган эди кейинчалик бошқа одам айтиб қолди уни битта завотдан олиб чиқяпди деб у таварди ўғиллаб олиб чиқяпдими ёки пулини тўлаб олиб чиқяпдими билмайман. Шу олган нарсаларимди нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ундиришдан умид қилинган ҳақлардан закот берасиз.
2). Аниқлаб олинг, ўғирлик бўлса, асло жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!