Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исриқни ҳидласа

07:56 / 29.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 3155

Ассаламу алайкум! “Рўзада қасдан исриқни ҳидласа рўза очилади” дейилган бунинг сабаби нима? Исриқни ҳидлаш билан чанқоқ ёки қорин тўйиб қолмайдику. Илтимос иложи бўлса шу ва шу ҳукм ҳақида батафсил тушунтириб берсангизлар. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ичкарига киргани туфайли рўзани очувчи нарса албатта қоринни тўйдирадиган ёки чанқоқни босувчи бўлиши шарт эмас. Уламоларимиз : “Бир киши майда тошни ютиб юборса ҳам рўзаси очилади” деганлар. Ҳолбуки у тошни зарарлигини ҳамма билади. Қанча-қанча ҳукмларни саҳобалар даврларида ҳикмати маълум бўлмай, эндиликда илм фан томонидан тасдиқланиб келинмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat