Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Қуръон суралари ёзиб олинган аудио файллар интернет саҳифаларида жуда ҳам кўп. Шундай аудио файлларни кўчириб эшитиб юрса бўладими? Уларни таҳоратсиз ҳолда тингласа ҳам бўладими? Тик туриб юриб эшитсачи? Мен шу тарзда яъни Қуръон сураларини эшитиб Қуръонни ёдласам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! 1. Муаллиф тарафидан кўчириб олишга рухсат берилган бўлса, жоиз.
2. Таҳоратсиз ҳолда Қуръонни ушламасдан ўқиш ва эшитиш жоиз. Фақатгина жунуб ҳолатдагина Қуръоннинг тиловати жоиз эмас.
3. Тик туриб ва юриб эшитишликда ҳам кароҳият йўқ.
4. Бирор мутахссис одамга бир марта текширтириб олганингиздан кейин ёдласангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки хато ёдлаб олишингзнинг эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.