Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар Жума намозида

00:00 / 13.02.2009 | eski savollar | 11543
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Сизга бир саволим бор эди. Куни кеча ойимла бир отин аёлдан Жума намози ҳақида эшитибдила. Шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни со'рамоқчидим. Эркаклар жума намозга кетишканида аёллар пешин намозини 15-20 дақиқа кечроқ о'қишлари лозим эмиш. О'злари дарс олаётган домлаларига бу совол билан мурожат этсалар эркак ва аёл учун намоз вақти бирдир дебдилар. Шунинг учун ҳам сизга мурожат этяпман. Шу ҳақида ма'лумот берсангиз. Билимимиз ҳали кам ва ожиздир. Аллоҳ қилган яхшилигингизни савобларга қо'шсин ва о'зининг раҳмати билан мукофатласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Узрли шахснинг ва бошкаларнинг мисрда Пешинни жамоат бўлиб ўкишлари макрухдир. Бу хукм макрухи танзихий-унча огир бўлмаган макрухдир. Чунки улар жума ўкишлари лозим эди. Улар жума намозига бормай жамоатнинг озайишига сабаб бўлдилар. Айбни килиб кўйиб яна ўзлари жамоат бўлишлари дуруст эмас. Шунингдек, узрлимасларнинг Жумадан олдинги Пешинлари хам макрухдир. Бу хукм макрухи тахримий-харом ўрнига ўтадиган макрухдир. Чунки булар Пешиннинг фарзидан кўра кучли бўлган жуманинг фарзини узрсиз тарк килдилар. Модомики хали жума ўкилмаган экан унга бориб кўшилиш пайидан бўлишлари керак. Аммо мазкур ишни килишнинг ўрнига жамоат бўлиб Пешин ўкишлари жумага бориш ниятлари йўклигини кўрсатади. Бу эса умуман мумкин эмас. Жумани ўкиб бўлинганда унга бориб кўшилишнинг имкони колмаган бўлади. Шунинг учун, жума куни жумага бора олмаганлар пешинни жума ўкиб бўлинганидан сўнг ўкишлари тавсия килинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat