Шайх хазратлари, вақттингизни аямай саволимга жавоб берганингиз учун ташаккур. Бақара сурасидаги қарз оятида қандай қарз назарда тутилган? Саволимни қуйдаги мисол билан изохламоқчиман. массалан бир киши бошқасидан қарзга 50 та гилам олди дейлик. Шу холатда сурадаги ҳукмлар жорий бо'ладими? ёки оддий о'з эҳтиёжи учун олинган қарзда ҳам шундай ё'л тутиш керакми? оятдаги ҳукм дайнгами ёки қарзгами? Собиров Дилмурод
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур оятдаги амр фарз ёки вожиб эмас. Балки мустаҳабдир. Унга амал қилган ажр ва яхшиликка эришади. Қилмаганга танглик йўқ.