Ассаламу алайкум! 4 ракъатли нафл намозларида аввалги қаъдада ташаҳҳуддан кейин саловатни ўқиб қўйса ёки 3-ракъатга турганида "Субҳанака аллоҳумма"ни ўқиб қўйса ушбу ҳолатларда саждаи саҳв қилинмайди дейилган шу жавоб тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Аллоҳумма солли аъла”ни шу миқдорчасини ўқиб, қолганини ўқимаса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. 3-4-ракъатларга қироат қилмай тасбеҳ айтса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.